Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича йиғилиш ўтказди

12 Просмотры
Скачать
Издатель
Президент Шавкат Мирзиёев 8 август куни Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Мамлакатимизнинг Марказий Осиё давлатлари билан дўстона ва ўзаро манфаатли алоқалари изчил ривожланиб бормоқда. Сўнгги беш йилда улар билан ташқи савдо ҳажми 2,5 баробарга кўпайиб, 6 миллиард доллардан ошган. Юртимизда қўшни давлатлар капитали иштирокида 1 минг 700 та қўшма корхона очилган.

Йиғилишда Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга оид янги лойиҳа ва таклифлар кўриб чиқилди.

Мамлакатимизда кичик бизнесни янада ривожлантириш мақсадида ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлиги миллий рейтингини ишлаб чиқиш тизими ҳам мухокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари кўриб чиқилган масалалар бўйича аниқ топшириқлар берди.
Выполните вход или зарегистрируйтесь для отправки комментария.
Комментариев нет.