Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди

3 Просмотры
Скачать
Издатель
Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хоразм вилоятига келди. Уни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Икки давлат байроқлари, гуллар билан безатилган Урганч халқаро аэропортида миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди.
Давлат раҳбарлари Ота дарвозадан кириб, Кўк минора, Кўҳна арк саройи, Шерғозихон мадрасаси, Жума масжиди, Тош ҳовлини томоша қилди, Алломалар музейи билан танишди.
Хоразмча қўшиқ ва рақслар ижроси меҳмонларга кўтаринки кайфият бахш этди.
Президентлар Ичан қалъа яқинидаги Нуриллабой саройини ҳам бориб кўрди.
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг мамлакатимизга давлат ташрифи якунланди.
Президентларнинг мулоқоти жуда самарали бўлди. Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида декларация ҳамда кўплаб бошқа ҳужжатлар имзоланди. Давлат раҳбарларининг самимий мулоқоти Хоразмда давом этди.
Олий мартабали меҳмонни аэропортда давлатимиз раҳбари кузатиб қўйди.
Выполните вход или зарегистрируйтесь для отправки комментария.
Комментариев нет.