Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

12 Просмотры
Скачать
Издатель
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов 14 июль куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Тошкент халқаро аэропортида самимий кутиб олишдан сўнг биродар мамлакат делегацияси “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, у ерда Туркманистон Президенти Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Сердар Бердимуҳамедов мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Кўксарой" қароргоҳида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовни кутиб олди.
Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Сўнг Президентлар расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирди.
Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари тор доирада музокара ўтказиш учун мўлжалланган залга ўтдилар.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов “Кўксарой” қароргоҳида тор доирадаги учрашув ўтказдилар.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом этди.
Туркманистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг шубҳасиз устувор йўналиши экани таъкидланди.
Мамлакатларимиз савдодаги ижобий суръатни сақлаб қолиш ва унинг ҳажмини яқин йилларда икки баробар ошириш учун барча имкониятларга эга экани мамнуният билан қайд этилди.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов бўлиб ўтган музокаралар тўғрисидаги фикрлари билан бўлишдилар.
уркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов мамлакатимизга давлат ташрифининг биринчи куни якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида “Кўксарой” қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди.
Выполните вход или зарегистрируйтесь для отправки комментария.
Комментариев нет.