ЙПХ ходимларининг Тошкент шаҳрида махсус тунги рейд тафсилотлари | Poytaxt yo'llarida

9 Просмотры
Скачать
Издатель
"Пойтахт йўлларида" кўрсатуви
"Тошкент" телеканали
Йўлларимизда кундан кунга автотранспорт воситаларининг сони ошиб бормоқда, шунга яраша йўллардаги пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш масалаларига ҳам эътибор кучайтириш талаб қилинади. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда беэътибор бўлмаган фуқаролар шаҳримизнинг турли ҳудудларида юзага келаётган хавфли вазиятлардан бизни огоҳ этиб шундай масалаларни ижобий ҳал этишда ёрдам сўраяптилар. Демак, Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани Ибн Сино мавзесига йўл оламиз. Мурожатда тилга олинган ҳудудга ижодий гуруҳимиз билан етиб келдик ва атрофни кузатамиз. Тошкент халқа айланма йўлида ҳаракатланиб келаётган автомобилларнинг оқими жуда катта. Айнан шу айланма йўл Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти чегараси десак янглишмаймиз. Ҳозирча кузатувни Тошкент вилояти Зангиота туманида туриб олиб бориш маъқулдай кўринди, аниқроғи тўлиқ тасаввурга эга бўлишимиз, атрофни борича ўрганишимиз учун шу жойни танладик.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz
Выполните вход или зарегистрируйтесь для отправки комментария.
Комментариев нет.