"Зиёрат" билан Самарқанд вилоятида жойлашган Маҳдуми Аъзам зиёратгоҳига саёҳат | Ziyorat

2 Просмотры
Скачать
Издатель
"Зиёрат" кўрсатуви
"Маданият ва маърифат" телеканали
Буюк алломалар юрти деб эътироф этилган Ўзбекистондан кўплаб илм-маърифат тамаддунига катта ҳисса қўшган алломалар етишиб чиққан. Уларнинг бой илмий меросини ўрганиш, улар устида тадқиқотлар олиб бориш борасида юртимизда муҳим ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Абу Исо Термизий ва термизий алломаларнинг ҳаёти ва маънавий меросини ўрганиш, ҳаётга кенг тадбиқ этиш, ислом динининг асл моҳиятини ҳамда ҳадис илми тарихи ва унинг эзгу ғояларини тарғиб этиш мақсадида Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2774-сонли “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази ташкил этилиб, ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Марказнинг фаолият тури халқаро миқёсда бўлиб, фаолиятининг асосий мақсади ислом динининг, Қуръони карим ва ҳадис илмининг асл моҳиятини, ҳадисшунослик мактабининг илмий-маънавий асосларини, Имом Термизий ҳамда термизий алломалар, юртимиздан етишиб чиққан мутафаккир зотлар меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этишдан иборат бўлиб, бу борада салмоқли илмий тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда.
Абу Исо Термизий ва Термизий алломаларнинг маънавий меросини ўрганиш ва улар устида кенг тадқиқотлар олиб бориш хусусида Президентимиз Ш.Мирзиёев: “Ислом дини ривожига ҳисса қўшган буюк аллома, ватандошимиз Абу Исо Термизий ва Термизий алломаларнинг беназир меросини илмий асосда чуқур ўрганиш ва халққа етказиш ўта муҳим ишдир” деб таъкидлаганлар. Тарихда Термиз шаҳри ва термизий алломаларнинг муносиб ўрни бор. Термиз шаҳридан етишиб чиққан улуғ муфассир, муҳаддис, мутакаллим, мутасаввуф ва фақиҳларнинг буюк хизматлари натижаси ўлароқ, бу шаҳар ҳақида тарихий манбаларда юксак эътирофлар битилган. Тўққизинчи асрда яшаб ўтган муаррих Абул Аббос Яъқубий “Термиз – шаҳарларнинг оналаридан бўлган шонли шаҳардир”,- деб таъкидлаганлиги ёки “Термиз – мадинату-р-рижол” (Термиз – мардлар (олимлар) шаҳридир), - деб эътироф этилиши бу заминдан қанча-қанча улуғ алломалар етишиб чиққанлигига далолат қилувчи ҳақли эътироф. Бугунги даврнинг етук ҳанафий олимларидан, Покистонлик муҳаддис Шайх Тақий Усмоний ўзининг суҳбатида: “Саҳиҳи Бухорий” ва “Жомий Термизий” асарларини ўқимай олим бўлиш мумкин эмас. Мовароуннаҳр диёридан етишиб чиққан бир қанча ислом намояндалари бор. Бу диёр уламоларининг сўзлари ҳаммага ҳужжат бўлиб келган ва ҳанузгача уларнинг асарлари энг мўътабар манбалар қаторидан жой олган. Буларнинг барчаси сизлар учун фахрдир. Буларнинг меросини ўрганиш ва ўргатиш, бутун дунёга тарқатишга сиз ҳақлисиз ва сизлар масъулсизлар”, - деб юртимизга қилган ташрифлари чоғида таъкидлаган эдилар.
Выполните вход или зарегистрируйтесь для отправки комментария.
Комментариев нет.