"Бўлажак психологман...иш топишда қийналяпман...иш топилганда эса... | Insayt. Психолог маслаҳати

3 Просмотры
Скачать
Издатель
"Инсайт. Психолог ёрдами" кўрсатуви
"Тошкент" телеканали
Табиат гўзаллиги инсонни ўзига маҳлиё қилади. Онгли мавжудот инсон олами эса шу даражада мукаммалки, у ўзига табиатни маҳлиё қилдиргиси келади. Бу ўринда аёлларнинг ўзига-пардоз андоз қилиши айнан мана шу йўналишдаги ҳаракатлар, деса бўлади.
Руҳий жиҳатдан олганда инсоннинг ички кайфияти нормал бўлиши, ҳатто ўзига ёққан ҳолда бирқанча юқорироқ бўлгани яхши. Шунинг учун ҳар бир киши, айниқса аёллар, эркаклар ҳам ўзларига, ўзларининг ташқи кўринишларига, шу билан бир вақтнинг ўзида ўз ички кўринишларига ҳам кундалик ҳаётларида жиддий эътибор бериб юришлари мақсадга мувофиқдир.
Инсондаги нотабиий ҳаракатлар унинг ўзини бошқалар орасида нақадар комфорт ҳолда сезиши билан боғлиқ. Бу албатта унинг ўзига бўлган муносабати, ички ўзига берган баҳоси ва айниқса ўзини бошқалардан қай бир маънода салбий баҳолаши билан боғлиқ ҳолда кечадиган ички жараёндир.
Выполните вход или зарегистрируйтесь для отправки комментария.
Комментариев нет.